Football Observatory агентлиги Европанинг бешта энг нуфузли чемпионатларидаги футболчиларнинг иштироки ҳақида ҳисобот тайёрлади. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар беради.
Рейтинг жадвали футбол ўйинидаги бешта позицияда тузилиб, олтита асосий жиҳатларга урғу берилди: дарвоза томон берилган зарбалар, жамоадошларига яратилган голли вазиятлар, ўзи иштирок этган голли вазиятлар, тўп узатишдаги аниқлик, рақибларга прессинг ўтказиш ва яккакурашлардаги маҳорат.
Ҳужумчилар орасида биринчи ўринни “Бавария” футболчиси Арьен Роббен ва “Вольсфбург” ҳужумчиси Бас Достни ортда қолдирган “Барселона” Лионель Месси қўлга киритди. Қизиғи, Криштиану Роналдуга бу сафар кучлилар сафида жой топилмади. “Реал” ҳужуми етакчиси Криштиану Роналду атиги 29- ўринни эгаллади, холос.
Таянч ярим ҳимоячилардан Нури Шахин (“Боруссия”) ўз позициясида Поль Погба ("Ювентус") ва Фернандиньо ("Ман Сити") каби ёш иқтибор эгаларини ортда қолдириб, амплуасида тенгсиз деб топилди. Ҳужумкор ярим ҳимоячилар Эден Азар (“Челси”) ҳамда Месут Ўзил (“Арсенал”) бир хил очко билан энг яхшилардан бўлдилар.
Қанот ҳимоячиларидан “Манчестер Сити” аъзоси Гаэль Клиши энг зўри бўлди. Марказий ҳимояда эса "Байер"футболчиси Эмир Спахич бир қанча номдор ҳимоячиларни ортда қолдирди. Football Observatory таснифи бўйича 2015- йилнинг энг яхши футболчилари рейтинг жадвали:
Марказий ҳимоячилар
1. Эмир Спахич («Байер») — 100 балл
2. Мартин Демикелис («Манчестер Сити») — 89
3. Матс Хуммельс («Боруссия» Д) — 79
Қанот ҳимоячилари
1. Гаэль Клиши («Манчестер Сити») — 100
2. Марсело («Реал») — 75
3. Рафинья («Бавария») — 72
Марказий/ таянч ярим ҳимоячилар
1. Нури Шахин («Боруссия» Д) — 100
2. Поль Погба («Ювентус») — 96
3. Фернандиньо («Манчестер Сити») — 94
Ҳужумкор ярим ҳимоячилар
1. Эден Азар/Месут Ўзил («Челси»/«Арсенал») — 100
3. Хесус Навас («Манчестер Сити») — 86
Ҳужумчилар
1. Лионель Месси («Барселона») — 100
2. Арьен Роббен («Бавария») — 92
3. Бас Дост («Вольфсбург») — 77





