Кеча, 31 март куни миллиардер, нефть магнати Жан Пол Геттининг набираси Лос-Анжелесдаги уйида ўлик ҳолда топилган, дея хабар беради Вести.ру нашри.
47 ёшли Эндрю Геттининг жасади ювиниш хонасида ғайриоддий кўринишда топилган ва бу полициячиларда бунинг қотиллик экани ҳақидаги гумонни уйғотган. Оммавий ахборот воситаларининг хабар бришича, полиция Геттининг уйига марҳумнинг дугонаси қўнғироқ қилганидан сўнг келагинини айтмоқда. Айни дамда ушбу аёл асосий гувоҳ сифатида полиция маҳкамасида ушлаб турилмоқда. Бошқа маълумотларга кўра, марҳум Эндрю Гетти ва унинг дугонаси кўчада, одамлар орасида, уйда доимий равишда жанжаллашишган. Айнан шу сабабдан ҳам Геттининг уйига полициячилар 30 мартадан ҳам кўп маротаба келишга мажбур бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, Жан Пол Гетти АҚШдаги энг машхур миллиардерлардан бири саналади. УGetty Oil ҳамда яна бошқа 200 дан ошиқ ташкилотларга ҳам раҳбарлик қилади. Бундан ташқари, Жан Пол Гетти Калифорниядаги энг йирик Getty Center бадиий музейнингасосчиси саналади. Ушбу музейда ноёб ва бебаҳо санъат асарлари сақланади.





