АсосийShou-biznes

Билолхўжа Ориповдан "Анҳор" таронаси отаси Мўмин Ориповнинг хотирасига бағишланади (music version)

"Божалар" гурухи деганимизда беиҳтиёр кўз ўнгимизда Жаҳонгир Позилжонов билан бирга Мўмин Орипов гавдаланади. 2004 йилларда шоу бизнес оламида ўзларининг ноанъанавий чиқишлари билан мухлислар қалбида ёрқин таасурот қолдирган мазкур гурух аъзолари биргаликда ижод қилиб бир нечта ижод маҳсулларини халққа тақдим этишди. Улар эса шу кунгача тингловчиларнинг энг севимли қўшиқларидан бирига айланиб, тингланганда соғинч билан эсланади.

Эслатиб ўтамиз, "Божалар" гурухи аъзолари Жаҳонгир Позилжонов, Мўмин Орипов ва яна икки киши енгил автомашинада Тожикистоннинг Душанбе ва Турсунзода шаҳарларидан гастрол сафаридан қайтаётган чоғларида Сурхондарё вилоятининг Ангор йўлида юк автомашинаси билан тўқнашуви оқибатида гуруҳ вакилларига турли даражадаги тан жароҳатлари етган. Мўмин Орипов ана шу автоҳалокатда энг оғир тан жароҳатини олиб, миянинг қаттиқ лат ейиши оқибатида вафот этган.

От изини той босар деганларидек бугунги кунда Мўмин Ориповнинг фарзанди Билолхўжа Орипов отасининг хотирасига бағишлаб, унинг шлягерга айланган "Анҳор" таронасини куйлаб уни қайта жонлантирди. Қўшиқ "Asteria" студиясида ёзилиб, аранжировкасини Шерзод Мардиев бажарган. 

Билолхўжа айни дамда В.Успенский номидаги Республика маҳсус мусиқий академик лицейининг Виолончель мутахасисслиги бўйича таҳсил олади. Отаси каби қўшиқ куйлашга иштиёқи, мусиқага бўлган қизиқиши ёш ижодкорни юксак чўққиларга олиб чиқишига ишонамиз. Шу қаторда бўлажак ижодкорнинг тимсолида марҳум отаси Мўмин Ориповни ҳам ҳамиша ёнимизда эканидек ҳис этишимизга ишонамиз.

Марҳамат, сайтимиздан ўрин олган Билолхўжа Ориповнинг навбатдаги ижод маҳсулини тингланг ва бахо беринг.

Манба: popcorn.uz

 

    Бошқа янгиликлар