АсосийJamiyat

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Қозоғистон президенти Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғолиб чиққани муносабати билан табрик телеграммасини жўнатди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси президентининг расмий сайти хабар қилган.

Табрикда сайлов натижалари Каримовнинг аҳоли орасидаги обрўси, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқаро майдонда Ўзбекистон ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган тўғри сиёсатининг қўллаб-қувватланишидан дарак бериши таъкидланган.

Шунингдек, Қозоғистон президенти Каримов раҳбарлигида Ўзбекистон гуллаб-яшнаш йўлида давом этишига ишонч билдирган ҳамда мустаҳкам соғлик, келгуси масъулиятли вазифада муваффақият, ўзбек халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.

    Бошқа янгиликлар