АсосийJamiyat

“Ўзбекнефтгаз" дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилгани ҳақида хабар берди

'“Ўзбекнефтгаз" дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилгани ҳақида хабар берди'ning rasmi

Дизель ёқилғисининг нархи биржада дизель ёқилғисини сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан камайтирилган. Жорий йилнинг 1 март кунидан бошлаб АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи 7500 сўмдан 7300 сўмга пасайтирилди, дейилади компания хабарида.

Одатда, нарх талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат нуқтасида белгиланади, - дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаев. - Маҳсулот нархини пасайтириш талабни оширади ва таклифни камайтиради. Бундан ташқари истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржада дизель ёқилғисини сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан дизель ёқилғисининг нархи камайтирилди. Бу билан ушбу маҳсулотни сотиш ҳажмини оширишга эришамиз“.

Компаниянинг хабар беришича, корхона яқин кунларда юқори сифатли Аи-95 маркали бензинни аҳолига сотишни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар