АсосийJinoyat

Андижонда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ушланди

'Андижонда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ушланди'ning rasmi

Андижонда 2 март куни вилоят ИИБ ва ДҲХ бошқармаси ходимлари томонидан «Nexia» русумли автомашина салонида 99,77 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Бу автомашина Марҳамат туманида тўхтатилган бўлиб, 41 ёшли О.Т. исмли шахсга тегишлидир.

Текширув жараёнида О.Т. ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши – С.К.дан олганлиги ва уни 1.000 АҚШ долларига сотиб олиши лозим бўлган 51 ёшли К.А.нинг буюртмасига асосан олиб кетаётганлиги маълум бўлган.

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, А.К. 1.000 АҚШ доллари эвазига О.Т.дан ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.  Бундан ташқари  С.К.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, жами 182,92 грамм гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. 

Шу тариқа тадбир жами 282,69 грамм миқдоридаги гиёҳвандлик воситаси ва 1.000 АҚШ доллари миқдорида пул гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи кимсалардан тортиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мархамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар