АсосийJamiyat

Маҳаллалар камбағалликка қарши курашишни бошлади

'Маҳаллалар камбағалликка қарши курашишни бошлади'ning rasmi

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги аллақачон янги вазифаларига бел боғлаган. Туманларда яшовчи оилаларни ижтимоий-иқтисодий даражасини ўрганиш, ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш бўйича саволнома тузилиб, вазирликнинг расмий телеграм каналига жойлаштирилди. Унда аҳолини қуйидаги тоифаларга ажратиш орқали камбағаллик даражаларини аниқлаб, уни бартараф этиш чоралари кўрилади:

  • Ижтимоий ҳолати яхшиланадиган оилалар сони, уларнинг даромади. Бунда Оилалар сони, Ажрашган оилалар сони, Жами оилалардаги улуши, Оиланинг ойлик даромади, Ойлик даромадининг одам бошига ўртача улуши, Кўп қаватли уйларда яшовчилари сони ҳисобга олинади.
  • Ижтимоий ҳолати яхшиланадиган оилаларда яшовчилар  ва меҳнатга лаёқатлилар. Бунда оилалардаги вояга етмаганлар (0 ёшдан 18 ёшгача) сони, уюшмаган ва уюшган ёшлар  (19 ёшдан 30 ёшгача) сони, пенсионерлар сони, ногиронлар сони, узоқ муддат чет эл давлатларига иш излаб кетган фуқаролар cони ҳисобга олинади.
  • Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони. Бундаиш билан таъминланган ва ишсиз аҳоли сони ҳисобга олинади.
  • Жазо муддатини ўтаётганлар сони. Шундан эркаклар ва аёллар;
  • Уйланиш ёки турмуш қуриш ёшидагилар (18-30 ёш). Шундан ўғил ва қиз болалар ҳам ҳисобга олинган

Бундан ташқари:

Оилани ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва фаровонлигини оширишда 16 фоизли кредит олувчилар сони, шунданқорамол олувчилар сони, парранда боқувчилар сони, иссиқхона қурувчилар сони, кичик тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар  сонини аниқлаш бўйича таклифлар. Бунда ишга жойлаштириладиган аҳоли сони, касб ўрганиш учун ўқиш истаги бор аҳоли сони, деҳқончилик билан шуғулланувчилар сони ҳисобга олинади.

Маҳаллада яшовчи оилаларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш бўйича бўш турган бинолар, ер майдонлари ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича мақсадида ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши ҳам назарда тутилган. 

 

 

    Бошқа янгиликлар