Caravan group ресторанлар тармоғи шунингдек, Korzinka.uz супермаркетлари тармоғи томонидан ташкиллаштирилган “Палов фестивали” бўлиб ўтди.
1000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашган ушбу фестиваль Тошкент шаҳридан 70 километр узоқликда жойлашган Cinara’s комплексида иштирокчиларни қарши олди. Байрамда меҳмонларга 7 турдаги ўзбек миллий таомларидан бири бўлмиш палов шу билан бирга сумалак, турли байрам ширинликлари тортилди.
Наврўз байрамига бағишланган ўқув дарслари, Ўзбекистоннинг энг истеъдодли дизайнерлари, шунингдек COBRA дизайнерлик лойиҳаси билан иштирок этган Римма Собиржонова ҳамда дизайнер Марҳамат Умарова томонидан яратилган миллий кийимлар намойиш этилди.
"Биз Ўзбекистоннинг урф-одатлари, дунёга машхур матолари, миллий либослари билан фаҳрланамиз. Биз яратган коллекция аёлларда ҳам миллийлик ҳам замонавийликнинг уйғун нуқтасини топишларига ёрдам беришига ишонамиз" дейди COBRA дизайнерлик лойиҳаси дизайнери Римма Собиржонова.





