9 февраль куни Сурхондарё вилояти, Денов туманининг “Файзли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1471-километрида, Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида яшовчи Х.Ф. бошқарувидаги “Опель-Зафира” русумли автомашинаси билан “Денов-Душанбе” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, туманнинг “Тасмасой” маҳалласида яшовчи С.Ҳ. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомашинаси йўналишига чиқиб кетиб тўқнашув содир бўлган.
Натижада "Дамас" автомашинаси ҳайдовчиси С.Ҳ. суд-тиббий экспертизасининг 29 февраль кунидаги хулосасига кўра, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. 4 март куни Х.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






