АсосийJamiyat

Пойга ўйнаган автобус ҳайдовчиси, салонда сигарет чеккан чиптачи жаримага тортилди

'Пойга ўйнаган автобус ҳайдовчиси, салонда сигарет чеккан чиптачи жаримага тортилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 февраль куни 12 автобус саройи тасарруфидаги 130 йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси М.У йўловчи ташиш қоидаларини  бузиб, йўналишли такси транспорт воситаси билан  пойга ўйнаган. Ҳайдовчининг автобусни тўхтатишдаги кескин ҳаракати натижасида йўловчи Р.К йиқилиб, жароҳатланган.  Бу ҳақда  "Toшшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хбар бермоқда.

Ушбу кўнгилсиз воқеа ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга сабаб бўлди.

Автобус ҳайдовчиси йўловчи олиб юриш тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун унга нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан баённома тузилди. Ундан ташқари ойлик маоши ҳисобидан жаримага ҳам тортилди.

Бундан ташқари 1-автобус саройи тасарруфидаги 15-йўналишда чиптачи бўлиб ишловчи К.Ф ҳаракат вақтида автобус салонида тамаки маҳсулоти истеъмол қилгани учун ойлик маошидан жарима тўлайдиган бўлди.

Агар сиз ҳам жамоат транспорти, хусусан, автобусларда кўнгилсиз ҳолатлар ва воқеаларга гувоҳ бўлсангиз бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062-ишонч телефонига хабар беришингиз мумки.

    Бошқа янгиликлар