АсосийJamiyat

Газ нархи яна оширилиши мумкин

'Газ нархи яна оширилиши мумкин'ning rasmi

«Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси мутахассиснинг фикри тез орада табиий газ нархи яна оширилишига ишора қилишини айтди. Унинг билдиришича, Ўзбекистон газ учун ички нархни жаҳон бозори даражасига етказмай, инвесторларни жалб этиши пировард мақсадга етиштирмайди. Негаки, инвестор қуйи нархлар билан киритган сармоядан фойда кўрмайди.

 

Ҳукумат қарор лойиҳасида 2020−2025 йилларда Ўзбекистонда табиий газ захираларининг ортиши 361 млрд куб метрга, нефт эса 20,4 миллион тоннага етиши мумкинлиги билдирилганди. Шунинг билан, ҳукумат Марказий Осиёда газ ҳабини яратиш ва биржа бозорини ривожлантиришни кўзлаган.

Аммо бош прокурор Ниғматулла Юлдашев маълумоти бўйича, бир ҳафта давомида 41та ҳолатда 28 млрд сўмлик (2,94 млн доллар) табиий газ талон-торож қилингани аниқланган. Яъни соҳа бир вақтнинг ўзида коррупция, талон-торож қилишлар ҳамда самарасиз бошқарув тизими билан курашмоқда.

Охирги марта табиий газ учун ички нарх 2019 йил 15 августда оширилган. Айни пайтда аҳолига етказиб берилаётган 1 куб метр табиий газнинг баҳоси ҳисоблагич бўлганда 380 сўмни ташкил этади. Ҳисоблагич бўлмаганда овқат пишириш ёки совуқ сувни иситиш учун ишлатиладиган газнинг нархи 660 сўм, хонани иситиш учун эса 380 сўм этиб белгиланган.

    Бошқа янгиликлар