АсосийJamiyat

Фахр. Ўзбекистонлик талаба Россияда АҚШ фуқаросини ўлимдан қутқарди (видео)

'Фахр. Ўзбекистонлик талаба Россияда АҚШ фуқаросини ўлимдан қутқарди (видео)'ning rasmi

Ўзбекистонлик  22 ёшли Жасурбек Ражабов Волга дарёсида чўкиб кетаётган АҚШ фуқароси ва унинг 7 ёшли ўғлини қутқариб қолгани учун тақдирланди. Эффект ахборот агентлиги бу хабарни шундай ёзмоқда.

"Жасурбек Ражабов айни вақтда Волгограддаги Аграр университетида таҳсил олади. У дарёда чўкиб кетаётган бола ва унинг отасини ўлимдан қутқариб қолган эди. Ота-бола АҚШнинг Филаделфия ҳудудидан бўлиб, уларни қутқариб қолгани учун Жасурбекка махсус медал топширилди"

Маълумот ўрнида:

Бу Жасур Ражабовнинг Волгоградда амалга оширган биринчи қаҳрамонлиги эмас: у аввалроқ шу ерлик аёллардан бирига Волга бўйида ёқолиб қолган 5 яшар болани топишга ёрдам берганди.

    Бошқа янгиликлар