ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида қўрсатилган фирибгарлик жиноятини содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрган шахс Бухоро вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2019 йил декабрь ойида қидирув эълон қилинган эди. Ғиждувон тумани Ф.Хўжаев кўчасида рўйхатда турувчи, 1985 йилда туғилган Мансуров Акмал Азимович Бухоро ва Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Навоий шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳозирда фуқаролар 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.






