АсосийJamiyat

Сеулдан чартер рейс амалга оширилади. Келадиганларни кутиб олмаслик сўралмоқда

'Сеулдан чартер рейс амалга оширилади. Келадиганларни кутиб олмаслик сўралмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғига кўра тузилган ҳукумат қарорига асосан 2020 йилнинг 8 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси HY3553/3554 рақами билан Сеулга чартер рейс уюштиради.

Чипталар олиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ваколатхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

“Мазкур рейс Жанубий Корея ҳудудида коронавирус тарқалиш ҳолати мураккаблашиши билан боғлиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда барча рейсларда кучайтирилган хавфсизлик чоралари қўлланади. Барча бортларда вирусологияга ихтисослашган, замонавий ташхис қўйиш ускуналари билан қуролланган тиббий ходимлар индивидуал ҳимояланиш воситлари ҳамда дори воситалари билан ҳозир-нозир бўладилар.

Бу рейснинг барча йўловчилари етиб келганларидан сўнг вақтинча жойлашув пунктларига жўнатиладилар. Шу боис уларни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олишга чиқмаслик сўралади. Самолётнинг етиб келиш вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Йўловчиларнинг вақтинча жойлашувлари ҳақида маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги штабига +998 (71) 276-49-66 рақами орқали боғланиш мумкин” – дейилади эълонда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ,  Сеулдан Тошкентга учадиган авиарейслар жадвали эълон қилинганди.

    Бошқа янгиликлар