Қарши шаҳридаги йўл-транспорт ҳодисаларининг ўчоқларидан бири ҳисобланган А380 автомобиль йўлининг 64 километрида транспорт воситалари ҳаркатини иккига ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмоқда.
Ушбу тўсиқлар Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ҳамда “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси” томонидан амалга оширилмоқда.






