ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 27 февраль куни соат 15:20 ларда Бухоро шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасаси мудираси 34 ёшли Р.Ф. жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
У муассаса ошпази Ф.Э.нинг жияни Д.М.ни тарбиячи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 250 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Р.Ф.га Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






