Самарқанд вилояти, Ургут туманида ўтказилган назорат харид тадбири давомида 25 февраль куни тахминан соат 17:00 ларда “Бешкапа-1” маҳалласида яшовчи 42 ёшли О.П. 0,94 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини 750.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати.






