Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Батир Асадиллаевич Ходжаев Бош вазирнинг саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Б.А. Ходжаев бунга қадар иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимида фаолият юритиб келган.
Ҳукумат қарори билан Нодир Собирович Отажонов “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарувининг раиси лавозимига тасдиқланди.
Маълумот учун, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖнинг ягона акциядори - Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 25 февралдаги қарорига мувофиқ Н.С. Отажонов жамият бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.






