Жорий йилнинг 27 февраль куни Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ғузор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Сессия ишида туманда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Ҳисобот якунида туман прокурори 25 нафар камбағал оила фарзандлари бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида ўз оталиғига олишини билдирди.






