АсосийJamiyat

“Ҳудудгаз Сирдарё” туманидаги суюлтирилган газ муаммолар юзасидан расмий маълумот берди

'“Ҳудудгаз Сирдарё” туманидаги суюлтирилган газ муаммолар юзасидан расмий маълумот берди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани, Бахт шахрида суюлтирилган газ таъминотидаги муаммолар юзасидан қилинган мурожаат бўйича “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖ расмий маълумотларини эълон қилди. 

Сирдарё тумани Бахт шахрида жойлашган барча МФЙларнинг истеъмолчиларига бугунги кунда белгиланган фонд доирасида узлуксиз табиий газ тўлиқ етказиб берилаётганлиги сабабли, ушбу ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчиларига суюлтирилган газ билан таъминлаш режалаштирилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, исми шарифи номаълум бўлган фуқаронинг қилган мурожаатини ўрганиб чиқиш ва яшаш манзили ноаниқлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси, 1-бандига асосан ушбу мурожаат аноним тарзда бўлганлиги учун кўриб чиқиш ва унга аниқлик киритишнинг имкони йўқ.


 

    Бошқа янгиликлар