Бугун, 2 март куни Шайхонтоҳур туманининг Беруний кўчаси айрим манзилгоҳларда иссиқлик таъминоти соат 10:00 дан 17:00 га қадар ўчирилади.
Мазкур узилиш кўча бўйлаб магистрал иссиқлик тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли юзага келади.
Хусусан узилиш Боғ кўча мавзеси, Беруний, Генерал Узоқов, Ипакчи, Зиё Саид кўчаларига таъсир қилади.
"Тошиссиққувват" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.






