Хитойда SARS-CoV-2 туридаги коронавирус юқтирганларнинг ярмидан кўпи тузалди, яна 33 минг киши даволанмоқда. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда жами 79 мингдан ортиқ янги вирус инфекциялари қайд этилган, шу билан бирга 41 минг киши муваффақиятли даволанган. Яна 33 минг киши даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, ЖССТ коронавируснинг COVID-19халқаро тарқалиш хавфини жуда юқори даражага кўтарди. Умуман олганда, дунё бўйлаб 86,9 мингдан ортиқ одам юқтирган, уларнинг аксарияти Хитойда яшайди.






