АсосийJamiyat

Тунда Олмазор туманидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

'Тунда Олмазор туманидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

2020 йилнинг 29 февраль куни Олмазор тумани «А.Шоший» маҳалласи 53 уйда ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин оқибатида уйнинг ички ва том қисмида 80 кв.м майдон ёнган. Ёнғин-қутқарув бўлимлари манзилга соат 16:59 да этиб борган ҳамда кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:26 да бартараф этилган.

Ёнғин жойига 5 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб этилган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

 

    Бошқа янгиликлар