АсосийJamiyat

Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси сохта буйруқ тайёрлаш билан шуғулланадими? Саволга расмийлар жавоб беришди

'Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси сохта буйруқ тайёрлаш билан шуғулланадими? Саволга расмийлар жавоб беришди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси "Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси сохта буйруқ тайёрлаш билан шуғулланадими?” савлавҳали мақолага ўз муносабатини билдирди: 

"2020 йилнинг 3 февраль куни Даракчи.уз сайтида Муқаддас Исмоилованинг «Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси сохта буйруқ тайёрлаш билан шуғулланадими?” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Мақола мазмуни Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани “Узун” МФЙда яшовчи Соҳиба Нодированинг мурожаати, унинг ноҳақ ишдан бўшатилгани, Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг муносабати, мазкур бошқарманинг буйруғи ва Мактабга таълим вазирининг ҳайфсани кимга аталгани хусусида.

Хўш, бу чигал вазиятда, мақолада калаванинг учи топилганмиди? Унда мавжуд ҳолатга қандай ёндошилди?

Аввало ҳаммасига сабабчи бўлган С.Надированинг ишдан бўшатилиш воқеасига назар ташлаймиз. Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 17 февралдаги 10/1-К-сонли буйруғига кўра Қамаши туманидаги 14-мактабгача таълим муассасасининг мудираси С.Аллаева билан меҳнат шартномаси бекор қилинади ва С.Надирова 2018 йил 17 февралдан эътиборан “номзодлар аниқлангунга қадар вақтинча мудира вазифасини бажариш” юклатилади. 2018 йил 15 октябрда эса Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 83/2-К-сонли буйруғи чиқади. Унга кўра Г.Менгнорова Қамаши туманидаги 14-сонли Мактабгача таълим муассасасига мудира этиб тайинланади. Бунга асос қилиб, Қамаши туман ҳокимининг 2018 йил 20 апрелдаги 1-01/10-сонли тавсия хати кўрсатилади.

Мазкур буйруқ С.Надированинг эътирозига сабаб бўлади ва Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво киритади. Даъвогар ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ҳақида важлар келтиради. Шу ва бошқа ҳолатларга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди 2018 йилнинг 25 декабрда ҳал қилув қарори чиқаради. Аслида ушбу қарор шошма-шошарлик билан чиқарилган бўлиб, қатор жиҳатлар эътибордан четда қолади.

Бу орада юқоридаги Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманларо судининг 2018 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 14 январдаги 5-К сонли буйруғи чиқарилади. Буйруқда суд Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 83/2-К-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топганлиги сабабли С.Надирова ўз ишига, яъни Қамаши туманидаги 14-МТМ мудиралигига тикланганлиги акс этган. Бунга суд қарори ижросини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндошилган десак, тўғрироқ бўлади.

Хўш, ундан кейин нима бўли? Шу билан адолат қарор топдими? Бир қарашда шундай? Аммо аслида...

2019 йил 28 февраль куни Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияси судининг ажримига эътиборингизни қаратамиз. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2018 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи А.Алмардонов томонидан келтирилган апелляция тартибидаги шикояти фуқаролик иши билан кўрилади. Мазкур иш мазмунига батафсил тўхталиб ўтирмаймиз. Аммо асосий жиҳатларни келтириб ўтиш жоиз.

Яъниким, “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 375-моддаси, 1-қисми, 1-4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, суд ҳужжатини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлади.

Биринчи инстанция суд  (Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2018 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарори назарда тутилмоқда) ишнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганмасдан, даъвогар С.Надированинг буйруқни ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш, ишга тиклаш, иш ҳақлари ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириб барвақт хулосага келган”.

Худди шунга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди С.Надированинг даъво талабларини рад этади. Шу ўринда яна бир чалкаш вазиятга эътиборингиз қаратамиз. Апелляция тартибидаги шикоятда А.Алимардонов даъвогар ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилганига ҳуқуқий баҳо берилмагани ҳақида тўхталинади. Ажримда эса “Даъвогар ўзининг Қамаши туманидаги 14-сонли мактабгача таълим муассасасида мудиралик фаолиятида 2018 йил 19 сентябр куни шу мактабгача таълим муассасасида тарбияси бўлиб ишловчи Д.Қулмуродованинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ ушбу муассасанинг буйруқлар китобида мавжуд эмаслигини важ қилиб Д.Қулмуродованинг муассасада меҳнат ҳуқуқларини амалга оширишга фаол қаршилик қилиб келганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддаси 5-қисмига кўра, меҳнат шартномаси ходим айбли ҳатти-ҳаракат содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда, иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилади ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлайди”

Мазкур ажрим ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 12 мартдаги 38-К-сонли буйруғи чиқарилади. Буйруқда Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2018 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарорининг тегишли банди ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан 2019 йил 14 январдаги С.Надировани ишга тиклаш борасидаги буйруқ ҳам ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши, Г.Менгнарова эса шу лавозимга доимий тайинланганлиги келтириб ўтилган.

Бу калаванинг учи эдими? Йўқ. Ҳали шошилмаймиз. Чунки, 2019 йил 26 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг яна бир ажрими чиқади.

Бу сафар даъвогар С.Надирова фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2018 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи томонидан келтирилган апелляция тартибида шикояти бўйича ФИБ Қашқадарё вилоят апелляция инстанциясининг 2019 йил 28 февралдаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, қайта кўриш ҳақида ариза беради.

Хўш, бунда нималар равшанлашди? Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 28 февралдаги ажрими билан буйруқни бекор қилиб, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақларини ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги талаблари рад қилинганлиги, бунга асос қилиб маъмурий суднинг 2018 йил 19 сентябрда маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарори сабаб бўлганлигини, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 3 июндаги қарори билан Қамаши туман маъмурий судининг 2018 йил 19 сентябрдаги маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарори бекор қилинган. Даъвогар эса фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 28 февралдаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, ишни тиклаб, қайта кўришни сўраган.

Оқибатда нима бўлди? Ажримдаги бандларни айнан келтирамиз:  

“Гарчанд, фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2019 йил 28 февралдаги ажримида даъвогар С.Надирова Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилганлиги қайд этилган бўлса-да, аммо даъвогарнинг вазифасидан озод этилишига ушбу маъмурий қарор асос қилиб олинмаган.

Бундан кўринадики, даъвогар С.Надированинг Қамаши туман маъмурий судининг 2018 йил 19 сентябрдаги маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарори бекор қилинганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2019 йил 28 февралдаги ажримини бекор қилиб, ишни янги очилган ҳолат бўйича кўриш ҳақида келтирган важи асоссиз”.

    Бошқа янгиликлар