АсосийSport

Дунё футболидаги энг машҳур эгизаклар

Жуфт бўлиб туғилиб, яна бир касбда дунёга машҳур бўлиш дарҳақиқат, эътиборга молик ҳолат. Тўғриси, бирача инсонлар  эгизакларга қандайдир ўзгача назар ва ҳавас билан қарайди. Агар, улардаги қобилият бир соҳага йўналган бўлиб, масалан футболда бир жамоада тўп сурса, ота-онаси ва яқинлари учун жуда катта бахт бўлса керак.  Мухлисларнинг уларга бўлган қизиқишини айтмайсизми?.  Бугун сизлар билан миллионлар ўйинида машҳур бўлган эгизаклар тўғрисида суҳбатлашамиз.

Рафаэль ва  Фабио да Сильвалар 

Улар айни пайт майдонда тўп сураётган энг машҳур эгизаклар десак, адашмаган бўламиз. Бразилиялик бу икки ака-ука  —«Флуминенсе» клубида тарбия топганлар. Иккисининг ҳам амплуаси қанот ҳимоячиси бўлсада,  улар ярим ҳимоя позициясида  ўйнашни яхши кўришади. Сильвалар  биргаликда  «Манчестер Юнайтед»га келишиб, бир ўйинда дебют қилишган. Лекин,  уларнинг кейинги ривожланиши бир хил кечмади. Рафаэль ҳозирда жамоанинг етакчиларидан бирига айланиб, таркибнинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади. Фабио бўлса эгизагидан фарқли ўлароқ, майдонга озроқ тушади. Уни ўтган йили «Куинз Парк Рейнджерс», клубига ижарага бериб юборишди. Қизиғи, “КПР”да уларнинг  оғаларидан яна бири Антон Фердинанд фаолият юритади.  

Ҳамит в Халил Алтинтўплар 

Бу икки турк футболчилари Германиянинг гўзал Гильзенкирхен шаҳрида туғилиб, футболдаги илк қадамларини ўша ердаги «Ваттеншайд 09» клубида ташлаганлар.  Улғайишгач эса, тақдир уларни икки  бошқа-бошқа йўлларга бошлади. Хамит - «Шальке», «Бавария», «Реал» ва «Галатасарай»,  Халил бўлса - «Кайзерслаутерн», «Шальке», «Айнтрахт», «Трабзонспор» ва «Аугсбург» клубларида муваффақиятли тўп сурди. 

Павел ва Петр Брожеклар

Польшалик ака-укалар  1983-йили бир кунда туғилишиб, деярли бутун фаолияти давомида биргаликда тўп суришган. Улар аввалига Краковнинг «Висла»сида сўнг Туркиянинг «Трабзонспор» клубида елкама-елка ўйнадилар. Павел оз муддат Испаниянинг «Рекреативо»си сафида ўйнаб қайтгач улар яна «Висла»да бирлашишди. Улар Польша миллий терма жамоаси вакилларидир. 

Свен ва Ларс Бендерлар 

Эгизаклар ўзларининг профессионал фаолиятини «Мюнхен 1860» да бошлаб, тез орада жамоанинг алиштириб бўлмас ўйинчиларга айланишди. Бироқ,  уларни бақувватроқ клублар ўз сафига чақиргач, ака-укалар йўли икки томонга ажради. Энди Свен Дортмунднинг «Боруссии» клуби шарафини ҳимоя қилса, эгизаги бўлган Ларс яна бир машҳур жамоа  Леверкузеннинг «Байер» клуби байроғи остида майдонга тушади. 

Франк ва Рональд де Бурлар 

Энг номдор бўлган голландиялик эгизаклар Амстердамнинг “Аякс” клубида вояга етиб, айнан мана шу клубда узоқ вақт ўйнаганлар. Европа футболига кўплаб иқтидорларни етказиб берган жамоадаги  фаолияти давомида улар беш бор Голландия чемпионатини ютиб, бир марта чемпионлар Лигаси ғолиби бўлишган. 1998-йили улар бирга «Барселона»га ўтишиб, фаолиятларини Қатарда якунлашган. Де Бурлар — дунё футболининг энг омадли ва энг совриндор эгизакларидан саналишади. Ҳозирда,  Франк ўша номдор бир пайтлар ўзи ва оғаси футбол алифбосини ҳижжалаган  “Аякс” клубига бош мураббийлик қилади, укаси Рональд эса унинг ёрдамчисидир. 

Филипп ва Давид Дегенлар 

Ака-ука Дегенлар у даражада таниқли бўлмасаларда, эгизакларга хос равишда бир клуб – Швейцариянинг “Базель”и  шарафини ҳимоя қилишади.  Филиппнинг кўрсаткичлари бироз бойроқ у Дортмунднинг «Боруссии», «Ливерпуль» ва «Штутгарт», жамоалари таркибида ўйнаб, 2006-йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. 

Василий ва Алексей Березуцкийлар 

“ЦСКА” клуби,  яқинда алпқомат- икки паҳлавон билан шартномаларини 2017-йилгача узайтирди.  Ака – укалар  футбол сирларини ўрганишни  “Торпедо-Зил”  клубида бошлаганлар. Ҳар иккиси ҳам юқори тезлик эгаси бўлмасада, жамоанинг таянчи ҳисобланишади.  Армиячилар ва Россия термасининг ишончли футболчилари бўлган  кўплаб мухлислар ёқимтойи бўлган эгизаклар ҳали узоқ йиллар футбол мухлисларини хурсанд этиб юришларини тилаб қоламиз. 

Манба: sports.uz

    Бошқа янгиликлар