АсосийJamiyat

Ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган педагогика йўналишлари маълум бўлди

'Ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган педагогика йўналишлари маълум бўлди'ning rasmi

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогика таълим соҳасининг олтита таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий Ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг 6 та бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:

Мусиқа таълими;

Жисмоний маданият;

Технологик таълим;

Чақириққача ҳарбий таълим;

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;

Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Бунда Президент қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

    Бошқа янгиликлар