25 та давлат — шуларнинг ичида Ўзбекистондан ҳам келган турист ва зиёратчиларининг Саудия Aрабистонига кириб келиши вақтинчалик маън этилгани сабабли 2020-йилнинг 27-февралидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Жидда ва Мадинага бўлган барча қатновлари вақтинчалик тўхтатиб қўйилмоқда. Бундай қарор қабул қилинганлигини мамлакат ҳукумати COVID-19 коронавируси тарқалишининг хавфини олдини олиш зарурлиги билан тушунтирмоқда.
Шу билан бирга авиакомпания томонидан қисқа вақт ичида фақатгина бизнинг фуқароларимиз Саудия Aрабистонидан қайтиб келишлари учун бир неча қатновлар амалга оширилиши ҳақида хабар бермоқдамиз.
Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 71-240-39-33 телефон рақамига ёки 78-140-02-00 орқали авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади Ўзбекистон ҳаво йўллари хабарида.






