АсосийJamiyat

ССВ: Жанубий Кореядан келган йўловчилар 14 кун давомида тиббий кузатувда бўлади

'ССВ: Жанубий Кореядан келган йўловчилар 14 кун давомида тиббий кузатувда бўлади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча тонгда Сеул – Тошкент йўналиши бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли НY 514-рейси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган эди.

Ундаги 232 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзолари коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли стандартлар бўйича зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, айни пайтда йўловчиларда ҳеч қандай коронавирус аломатлари аниқланмагач, уларни ўз уйларига жавоб бериш жараёни якунланди. Йўловчилар ўз яшаш жойларидаги даволаш муассасалари томонидан 14 кун давомида тиббий назоратга олиниб, бу давр ичида уларга чекловчи тартиблар тавсия этилади, дейилган Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

    Бошқа янгиликлар