АсосийJinoyat

Самарқандда талаба рашк туфайли пичоқлаб ўлдирилди

'Самарқандда талаба рашк туфайли пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи ва Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси рашк қурбони бўлди. Бу ҳақда манбалар асосида Аниқ.уз хабар берди.

25 февраль куни Нарпай туманида яшовчи фуқаро Самарқанд шаҳрида ўқийдиган талаба хотинини пичоқлаб ўлдирган. Бу қотиллик рашк сабабли рўй берган. Аниқланишича, "бошқа йигитни севаман" деган сўзларидан ғазабланган эр хотинини пичоқлаган, оқибатда талаба аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши кўзғатилган, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи ушланиб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда яқин қариндошларига хабар берилган.

Бошқа янгиликлар