Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБга, Самарқанд шаҳар Дўстлик кўчасида яшовчи, 1981 й.т, фуқаро Н.Ш. ариза билан мурожаат қилди.
Вилоят “Баркамол авлод” мактаби ёнидаги майдонда, номаълум фуқаро томонидан ўғли 2007 й.т. вояга етмаган Ф.А.га тегишли бўлган “iPhone-6” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетилганини маълум қилган ва номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда, Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор супиштирув ишлари натижасида, мазкур жиноятни Ургут тумани Қумзор кўчасида яшовчи, Ургут тумани Хунармандчилик касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси, 2001 й.т. С.Ш. содир этганлиги аниқланиб, ундан “iPhone-6” русумли телефон аппарати ҳолислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






