АсосийJinoyat

Наманганда минг долларлик фирибгарлик режаси чиппакка чиқди

'Наманганда минг долларлик фирибгарлик режаси чиппакка чиқди'ning rasmi

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро 24 февраль куни вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди. Унда келтирилишича, фуқаронинг Наманган шаҳар 1-кичик туманда жойлашган корпоратив хонадонига эгалик қилиш ордери йўқолиб қолган. Шу сабабли у ушбу ордерни тиклаб, ўзининг номига расмийлаштирмоқчи бўлиб, ҳудуд ширкат хўжалиги раҳбаридан ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам беришини сўраган, ширкат хўжалиги раҳбари эса Наманган шаҳар хокимлигига қарашли уй-жойларни бошқариш корхонасида ишловчи “А” исмли шахс билан ордерни қайта ёзиб бериши тўғрисида гаплашгани ва у бунинг учун 1.000 АҚШ доллари керак бўлишини айтган. Ҳозирда эса ширкат хўжалиги раҳбари ундан 1.000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, ушбу шахслар ҳаракатларининг қонунийлигини текшириб беришни сўраган.

Фуқаронинг аризасига асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ширкат раиси лавозимида ишловчи шахс ва ва унинг шериги аризачидан кимёвий ишлов берилган 1.000 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтларида холислар иштирокида ушланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний хал этиш учун Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилди, дея хабар берди Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар