Шу йилнинг 2 май куни Лас-Вегасда кичик Флойд Мейвезер – Мэнни Пакьяо ўртасида бўладиган жанги билетлари нархи эълон қилинди. Бу бокс тарихидаги энг қиммат нарх дея эътироф этилди.
Ушбу жангни тўғридан-тўғри томоша қилишни хоҳлаган мухлислар энг камида 1500 доллар сарфлашлари керак. Агар беллашувни олдинги қаторларда кўрмоқчи бўлсангиз, билет учун 7500 доллар тўлаш зарур, дея хабар беради Daily Mail нашри.
Эслатиб ўтамиз, 2 май куни боксчилар ярим ўрта вазн тоифасида WBA, WBC ва WBO (66,6 кг.гача) камарлари учун рингга кўтарилишади.
Келишув шартларига кўра, Мейвезернинг гонорари 150 миллион долларни ташкил этса, Пакьяо 100 миллион доллар олади. Шунингдек, шартномага биноан реванш жанги кузда бўлиши мумкин.
Манба: Sports.uz





