АсосийShou-biznes

Иброҳим Тотлисас тирик! У комадан чиқди

2015 йилнинг февраль ойи бошларида Tуркиянинг дунёга машхур хонандаси Иброҳим Тотлисаснинг АҚШнинг Маями штатига жарроҳлик амалиёти учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик

Бир неча кун аввал чет эл оммавий ахборот воситалари орқали унинг аҳволи оғир экани, баъзиларида эса хатто унинг вафоти ҳақида ҳам хабарлар тарқалиб кетди, дея хабар бермоқда day.az нашри. 

“Qafqazinfo” агентлининг берган маълумотларига кўра, санъаткорнинг менежери Эйюп Канат Иброҳим Тотлисаснинг бир неча кун давомида комада бўлгани, айни дамда эса аҳволи яхши экани ва у палатага ўтказилгани ҳақида хабар берган. Шунингдек, у матбуот орқали унинг ўлими, оғир хасталиги ҳақида айтилган фикрлар ҳақиқатга зид эканини ҳам айтиб ўтган.

“Иброҳим бей комадан чиқди, кўзларини очди, бироқ хали оғриқлар борлиги сабабли шифокорлар уйга руҳсат беришмаяпти. Бир неча кун ўтгач у дори воситаларини қабул қилишни ҳам тўхтатади, айни дамда мия фаолияти яхшиланди, қўрқинчли ҳеч нарса йўқ” дейди Эйюп Канат. Хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи Айшегюль Йилдиз ва қизалоғи Элиф Ада у билан бирга.

Қизалоғининг ёнида экани Иброҳим Тотлисаснинг тезроқ тузалиб, оёққа туриб кетиши учун ёрдам беради. Чунки хонанда жарроҳлик амалиёти учун Маями штатига кетиш олдидан қўлига қизалоғини оларкан, оммавий ахборот воситалари ходимларига уларни биргаликда суратга олишга “бу бизнинг сўнгги суратларимиз бўлиши мумкин”, дея рухсат берган эди. Шукурки, хонанда яна ҳаётга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йили унинг миясига номаълум шахс томонидан узилган ўқ туфайли қўшиқчи танасининг тепа чап қисми фалаж бўлиб қолганди. 

    Бошқа янгиликлар