Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасининг 3-турини Дубай шаҳрида БААнинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўтказади. Шу мақсадда бугун тонгда “Насаф” жамоаси делегацияси Тошкент халқаро аэропортидан Дубайга жўнаб кетди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.
Ушбу муҳим учрашувга “Насаф” бош мураббийи қуйидаги футболчиларни жалб этган:
Дарвозабонлар – Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов, Алибек Туробов.
Ҳимоячилар – Мақсуд Каримов, Ҳамза Каримов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ботир Қораев, Рок Рой, Шерзод Аъзамов.
Ярим ҳимоячилар – Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Одил Ҳамробеков, Шоҳруҳ Гадоев, Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Акрамжон Баҳриддинов.
Ҳужумчилар – Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш, Артур Геворкян, Фарруҳ Сайфиев.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” – “Насаф” учрашуви 18 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:35 да бошланади.





