АсосийDunyo

Коста-Рикада вулқон отилиши туфайли бош аэропорт ёпиб қўйилди

Коста-Рикадаги Картаго провинциясида Турриальба вулқонининг уйғониши натижасида Сан-Хоседаги Хуан Сантамария бош аэропорти ёпиб қўйилди. Бу ҳақда news.day.az  хабар беради.

Ҳозирга қадар вулқондан икки марта кучли лавалар отилиб чиққан. Биринчи отилишда лава 500 метр баландликка, иккинчи мартасида эса таҳминан 1 кмлометр баландликка отилган. Вулқон атрофидаги қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган, мактаб ва боғчалар вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган. Вулқонинг яна отилиши ёки отилмаслиги, унинг атрофдагиларга қанчалик даражада ҳавф туғдиришини таҳмин қилишга чўчиган Коста-Рика хукумати бош аэропортни вақтинча ёпишга қарор қилишди. Айни дамда мамлакат олимлари томонидан вулқоннинг ҳаракати кузатиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар