АсосийSport

Аёллар олимпия терма жамоамиз Фаластинни мағлуб этди

Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпияда-2016 сралаши биринчи босқичи дастлабки учрашувлар ўтказилди.

"B" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон айёллар олимпия терма жамоаси биринчи учрашувда Фаластин жамоасига қарши майдонга чиқиб, йирик - 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерациясининг ахборот хизмати хабар беради.

Ўзбекистонликлар дастлабки бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасига 5та тўп киритиб улгурганди. Иккинчи таймни ҳам голсиз ўтказмаган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси саралашни жуда ишончли ғалаба билан бошлади.

Олимпияда-2016. Саралаш, 1-босқич. 
Аёллар.

Ўзбекистон - Фаластин 6:0

 

    Бошқа янгиликлар