Йўргакни кичкинтойлар либоси, дейиш ҳам мумкин. Ундан ота-боболаримиз даврида ҳам фойдаланилган. Бугунги кунга келиб ҳам йўргакдан кенг фойдаланилади. Чунки у боланинг тана суякларининг текис ўсишига, унинг тинч ухлашига ёрдам беради. Ш.З.Сабитов мебель саноати маҳсулотини кенгайтириш мақсадида йўргаклаш мосламаси бўлган болалар каравотини ихтиро қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар қилади.
Унинг вазифаси фойдаланиш қулайлигини ошириш, бунда йўргаклаш мосламасини ишчи ҳолатга ўрнатиш ва уни сақлаш жойига олиб қўйишда бажариладиган ортиқча ҳаракатлар бартараф этишдан иборат.
Муаллиф ушбу ихтирога патент олиш учун № IAP 2013 0344 рақамли талабнома топширди.





