Юртимизнинг барча вилоятлари бўйлаб Ўзбекистон Президенти сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асосларига бағишланган телекўрсатувлар тасвирга олиняпти.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ахборот хизмати берган хабарга кўра, телекўрсатувларни тайёрлашдан асосий мақсад сайлов қонунчилигининг асосий қоидаларини тушунтириш орқали аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий ва электорал маданиятини юксалтириш ҳамда Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот беришдан иборат.
2014 йилги сайлов компанияси даврида Институт ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳудудий телерадиокомпаниялар билан ҳамкорликда «Фуқаролик жамияти ва демократик сайловлар», «Сайловларда ёшларнинг иштироки», «Сайловолди ташвиқоти сайлов компаниясининг муҳим босқичи» номли ва бошқа телекўрсатувлар тайёрланиб, эфирга узатилган. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги маълумотлари асосида uz24.uz хабар қилди.





