АсосийJamiyat

Жиззаҳда фирибгар аёллар қўлга олинди

Икки номаълум аёл Жиззах вилояти Фориш туманида яшовчи аёлнинг хонадонига келиб, алдов йўли билан унинг ишончига кириб,  очиқдан-очиқ маълум миқдордаги пули ва заргарлик буюмларини олиб кетишган. Жабрланувчи алданганини билгач, ички ишлар органига мурожаат қилган, дея хабар қилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати. 

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органи ходимлари   жиноят жойини кўздан кечириб, жабрланувчи ва унинг қўшнилари билан суриштирув ишлари олиб борилгач фирибгарларнинг ташқи кўринишлари ҳақида маълумотлар тўпланиб, бир қатор тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширдилар. Натижада гумонланувчилар иссиқ изида қўлга олинди ва содир этган жинояти тўлиқ фош этилди. Улардан бири Жиззах туманида яшовчи 1969 йилда туғилган аёл бўлиб, унинг жиноий шериги Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи 1981 йилда туғилган аёл экан. Ушбу фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар