Кеча, 9-март куни Аргентинада икки вертолёт ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши халок бўлди. Маълумотларга қараганда, ҳар икки вертолётда жами 10 киши бўлган ва уларнинг ҳеч бири тирик қолмаган.
Улардан 8 нафари Франция фуқароси, икки учувчи эса Аргентина фуқаролари эди. Вафот этганлар орасида яхта спорт тури вакиласи Флоранс Арто, сузувчи Камий Мюффат ҳамда боксчи Алексис Вастиннинг ҳам бўлганлиги маълум қилинди.
Эътиборлиси, Мюффат Лондон-2012 Олимпиадасида бир йўла 3 та медални қўлга киритган эди. Вастин эса 2008 йилги Пекин Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида бронза медалига сазовор бўлганди.
Манба: olamsport.com





