“Тошшаҳартрансхизмат” АК Тошкент метрополитенининг 6 та вагони таъмирлашга қўйилгани, капитал таъмирлангандан сўнг вагонлар нафақат янги кўринишга эга бўлиши, балки уларнинг ички дизайни ҳам ўзгариши ҳақида маълум қилган эди. Бугун “Потребител.уз” гуруҳига ана шу янгиланган вагонлардан бирининг ички томони акс этган сурат жойланди. Суратдан кўриш мумкинки, вагон эшиклари сарғиш рангда, ўриндиқлар ҳам ҳозиргидан фарқ қилади, деб ёзади uz24.uz нашри.
Бундан аввал, метро вагонларининг янгиланган ташқи кўриниши туширилган суратлар тарқалган эди. Вагоннинг ташқи кўриниши Тошкент-Самарқанд йўналишида қатновчи “Афросиёб” поезди шаклига ўхшаб кетади.
“Тошшшаҳартрансхизмат” берган маълумотга кўра, янгиланган вагонлар зарур синовлардан ўтказилгач, шу йилнинг биринчи ярим йилида метрополитеннинг Чилонзор йўлида ишга туширилади.





