Америкалик рэппер, актёр ва бокс промоутери “50 Сent” Флойд Мейвезернинг Мэнни Пакьяо билан жангдаги ғалабасига 1,6 млн. доллар қўйишга тайёр эканлигини билдирган. Бу ҳақда olamsport.com хабар беради.
Мейвезер WBA ва WBC йўналишларида 5та камар соҳиби саналади. У ҳозиргача 47 жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Пакьяо эса WBO йўналиши чемпиони бўлиб, унинг ҳисобида 57 ғалаба, 5 мағлубият ва 2 дуранг бор. Улар ўртасидаги жанг шу йилнинг 2 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.





