АсосийJamiyat

Қандли диабет билан касалланган ўқувчилар имтиҳонлардан озод этилади

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилишга сабаб бўлувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда uz24.uz хабар беради.

Рўйхат ўқувчиларга оралиқ имтиҳонлар ва якуний давлат аттестацияларидан озод бўлиш ҳуқуқини беради. Рўйхатдан ўрин олган жами 55 та касалликлар орасидақандли диабетдан ташқари ошқозон яраси, сил, анемия, терлама, ўткир гепатит ва бошқа ҳасталиклар бор.

Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари тўғрисидаги Низомнинг 16-моддасига биноан, ўқувчилар оралиқ ва битирув имтиҳонларидан касаллигига қарабтиббий комиссиянинг хулосасига кўра озод қилиниши мумкин.

    Бошқа янгиликлар