Бугун яна икки клубимиз мусобақадаги дастлабки ўйинларини ўтказишади. Қаршидаги “Марказий” стадионда “Насаф” клуби ўз мухлислари қаршисида Эроннинг “Тракторсози” клуби қаршилигини енгишга уриниб кўради. Бу баҳс соат 18:00да бошланади. olamsport.com нашри бу ҳақда хабар беради.
Вадим Абрамов бошчилигидаги “Локомотив” эса Саудия Арабистонида “Ал Ҳилол” клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30га белгиланган. Иккала ўйин СПОРТ телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади.





