АсосийJamiyat

Мактаблардаги “йиғ-йиғ” масаласига ойдинлик киритилди

'Мактаблардаги “йиғ-йиғ” масаласига ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ўқув йили бошланиб яна ўша эски муаммо қайта кўтарилди. Facebook ижтимоий тармоғида фуқаролар мактабдаги пул йиғимлари бўйича мурожаат қилган. 

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мактабда турли мақсадларда пул йиғиш тақиқланади. Ҳеч ким ота-оналардан пул талаб қилишга ҳақли эмас.

Ота-оналар ўз истак ва имкониятларидан келиб чиқиб, мактабга кўмак бериши мумкин. Бундай ҳолларда улар пул маблағларини мактаб ҳисобига ўтказиши керак.

Ота-оналардан мажбурий пул йиғими ташкил этилса, улар мактабда фаолият юритаётган Кузатув кенгашига мурожаат этиши мумкин. Кузатув кенгашлари бу масалани кўриб чиқиб, мактаб маъмурияти билан керакли чора кўради.

    Бошқа янгиликлар