АсосийJinoyat

Белгиланган талабларни бузган чет эл автотранспорти жаримага тортилди

'Белгиланган талабларни бузган чет эл автотранспорти  жаримага тортилди'ning rasmi

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Жиззах шаҳридаги “Кўк бозор” деҳқон бозори ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида бозор ҳудудида тўхтаб турган, чет эл фуқароси С.В бошқарувидаги, “BMW 315” русумли автотранспорт воситасининг ҳужжатлари текширилганда, автотранспортга расмийлаштирилган мажбуриятнома талабларини бузган ҳолда белгиланган 90 кун муддатдан ташқари яна 93 календарь кун ўтиб кетганлиги ва бу бўйича божхона органларига мурожаат қилмасдан бошқариб юрганлиги аниқланди. 

Натижада автотранспорт воситаси вақтинча сақловга олиниб,  31 565 276 сўм қўшимча божхона йиғимлари ҳисобланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар