АсосийJamiyat

Йўловчиларга қўполлик қилган инспектор ҳайфсан олди

'Йўловчиларга қўполлик қилган инспектор ҳайфсан олди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Траспорт вазирлиги инспектори томонидан хизмат вазифасини бажариш вақтида Фарғона вилоятига кетаётган йўловчиларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмай, аксинча йўловчидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишини талаб қилиб, қўпол тарзда йўловчини сўроққа тортган ва транспорт воситасидан чиқишни талаб қилган.Ушбу видеотасвирлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Транспорт вазирлиги томонидан мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи тузилиб хизмат текшируви ўтказилди

Вазирлик маълумоти таъкидланишича, жорий йилнинг 7 октябрь куни Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахсларни аниқлашга қаратилган қўшма рейд тадбири давомида ЙПХ нозири томонидан давлат рақами 40 Н 958 RA бўлган “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўҳтатилган. Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими 1-тоифали инспектори А.Хошимов транспорт воситасида Фарғона вилоятига кетаётган йўловчилар билан олиб борган суҳбати давомида, йўловчи талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмай, аксинча йўловчидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишини талаб қилиб, қўпол тарзда йўловчини сўроққа тортган ва транспорт воситасидан чиқишни талаб қилган. Ушбу ҳаракати билан инспектор А.Хошимов ўз ваколатини суистеъмол қилган. 

Ишчи гуруҳи томонидан инспекторларга қўшма рейд тадбирлари давомида ҳар қандай вазиятда ҳам йўловчилари билан вазмин, ҳушмуомала бўлиши, уларга ҳурмат билан мурожаат этиши, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишлари, ҳар қандай коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Юқорида рўй берган ҳолат юзасидан 1-тоифали инспектор А.Хошимовга нисбатан эса “хайфсан” эълон қилинди.

    Бошқа янгиликлар