АсосийJamiyat

12-13 октябрь кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида электр бўлмайди

'12-13 октябрь кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида электр бўлмайди'ning rasmi

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича "Тахиатош иссиқлик электр станцияси"(ИЭС)нинг 140 МВт қувватга эга электр энергияси ишлаб чиқишга мўлжалланган 8 энергоблокида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 Шу сабаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари қисқа муддатли электр энергиясида узилишлар бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, "Тахиатош ИЭС" Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган бўлиб, мазкур ИЭС Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини электр энергияси билан таъминлайди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖкелтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар