Айни кунларда Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг малакаларини оширишга қаратилган ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, ўқув йиғинлари доирасидаИнститут профессор-ўқитувчилари томонидан кекса авлод вакиллари ва якка ёлғиз қарияларнинг холидан хабар олиниб, уларнинг шарт-шароитлари билан танишишга, ижтимоий муаммоларини эшитиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда уларнинг ечимини топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Тезгузар кўчасида яшовчи, 1936 йилда туғилган Номоз Норқулов билан ўтказилган мулоқот жараёнида унинг турмуш ўртоғи вафот этганлиги, фарзанд кўрмаганлиги сабабли, 1 нафар ўғил фарзанд асраб олганлиги, “қандли диабед” касаллигига чалинганлигинини маълум бўлди. Шунингдек, пойтахтдан хонадонига келиб, унинг ҳолидан хабар олишганликлари учун Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Хоразм вилояти Боғот тумани “Янги қадам” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1950 йилда туғилган Тўхтасин Хўжаниёзовнинг хонадонига ташриф мобайнида у умумтаълим мактабида 35 йилдан зиёд ўқитувчи бўлиб ишлаганлигини, 2017 йилда шол касаллигига чалиниб, ҳозирги кунда чап қўл ва оёқлари ишламай қолганлигини маълум қилди. Шунингдек, қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспектори доимо хабар олиб туришларини билдирди.
Бундан ташқари, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳам уюштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Шаҳрисабз шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида “Тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ёшлар масъулияти” мавзусида давра суҳбати ҳамда ўқувчилар ўртасида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида викторина ўтказилди.
– Аввало, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.Тадбир ўқувчиларимизда катта таассурот қолдирди, буни уларнинг кўзларидаги қувончдан ҳам билсак бўлади, – дейди Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактаби директори Шахло Рахмонова. – ИИВ Малака ошириш профессор-ўқитувчилари мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, бу борада улар ўзлари яшаётган маҳаллада, ўзлари таълим олаётган мактабларда қандай ишларни амалга ошириш кераклигини мисоллар билан тушунтириб беришди, ўтказилган викторина эса уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилди.
Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати






