АсосийJinoyat

Бош прокуратура кундошининг фарзандини ўғирлаган аёл ҳақида қўшимча маълумот берди

'Бош прокуратура кундошининг фарзандини ўғирлаган аёл ҳақида қўшимча маълумот берди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида номаълум аёл мактаб ўқувчисини ўғирлаб, унинг онасига таҳдид қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура содир бўлган мазкур воқеага муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Қўшработ тумани Қўштамғали қишлоғида яшовчи Шоира исмли аёл ариза билан мурожаат қилиб, 7 октябрь куни вояга етмаган ўғлини турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлиб келган Нигора исмли аёл ўғирлаб кетганини билдирган.

Нигора 48-умумтаълим мактаби ўқитувчиларига ўзини 1-синфда ўқийдиган Саидумарнинг онасиман деб таништириб, уни ўзининг уйига олиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Нигора вояга етмаган Саидумарнинг отаси билан муносабатларини тиклаш мақсадида уни яшириб қўйгани маълум бўлди.

Айни вақтда болакай ота-онасининг қарамоғига қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нигорага нисбатан Жиноят кодексининг 137-модда 2-қисми «а» банди билан жиноят иши очилган.

    Бошқа янгиликлар